Мексикада бўлиб ўтган кучли торнадо 6 сония ичида бутун шаҳарни вайрон қилди.
Табиий офат одамлар ширин уйқуда пайти эрта тонгда юз берган. Торнадо зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 229 киши жабрланган.
Қурбонлардан ташқари, 750 та уй талофот кўрган, улардан 50 таси бутунлай вайрон бўлган.
Айни дамда шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳукуматнинг махсус жамғармасидан пул ажратилади.
Ҳукумат вакиллари шаҳарнинг учта мактабида дарсларни вақтинча тўхтатиш ҳақида буйруқ беришди.










