1

Чинозда бир пакет гиёҳвандлик моддасини кўчада кўтариб юрган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 02.05.2020, 16:59
Чинозда бир пакет гиёҳвандлик моддасини кўчада кўтариб юрган шахс ушланди

2020 йилнинг 10 апрель куни Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 52 ёшли З.А., Чиноз тумани А.Темур кўчаси бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб кетаётган вақтида шубҳа остига олиниб холислар иштирокида унинг қўлида бўлган полиэтилен пакет ичи кўздан кечирилганда, пакет ичида ҳўл ҳолдаги, вазни 1055,94 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибди расмийлаштирилиб олинган.   

Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган, З.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1