1

Москвада Жанна Фриске билан видолашишмоқда

ДУНЁ 17.06.2015, 16:26
Москвада Жанна Фриске билан видолашишмоқда

Бугун Москванинг “Крокус Сити Холл” концерт залида Россиялик қўшиқчи Жанна Фриске билан видолашув бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Жанна Фриске душанба куни кечки пайт узоқ муддатли касалликдан вафот этди. 8 июль куни санъаткор 41 ёшга тўлган бўларди.

Санъаткорнинг дафн маросими пайшанба куни Москванинг Николо-Архангельск қабристонида бўлиб ўтади.

Жанна Фрискега бош мия саратони ташҳиси қўйилган. У бир неча бор АҚШ, Германия ва Хитойда даволаш муолажаларини ўтган. Жанна Фрискега ватандошлари томонидан пул маблағлари йиғиш ташкиллаштирилган, натижада унга ёрдам сифатида 68 миллион рубль пул йиғилган, мазкур пулларнинг бир қисмини Жанна Фриске онкологик касалликдан азият чеккан болаларга ўтказди.

Жанна Фриске ҳаётлигининг сўнгги дақиқаларида унинг ёнида ота-онаси, опа-сингиллари ва яқин дугонаси–"Блестяшие" гуруҳининг собиқ яккахони Ольга Орлова бўлди.

Жаннанинг орқасида 2 ёшли Платон исмли ўғли қолди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1