АсосийJamiyat

Озиқ-овқат дўконлари соат 20:00 дан кейин ёпиладими?

'Озиқ-овқат дўконлари соат 20:00 дан кейин ёпиладими?'ning rasmi

АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаева жавоб берди. 

Савол: 

Янги участка нозири озиқ-овқат дўконимни эртадан соат 20:00 дан кеч қолмай ёпасиз, акс ҳолда  жаримага тортаман деди. Туманимиз бўйича COVID-19 вируси аниқланмаган. Шу кунгача ҳеч ким бундай огохлантирмаганди. Участка нозири карантин пайтида шундай қилишга ҳақлими?

—  Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, озиқ-овқат дўконлари фаолиятларини олиб боришлари мумкин. Лекин карантин ҳолати сабабли кечки вақтда фуқароларнинг муайян бир жойда тўпланишини олдини олиш учун туман ҳокимиятлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилиши мумкин.  

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида эпидемияни олдини олиш ва ундан сақланиш бўйича ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар учун мажбурий тусга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.  

Карантинда имкон борича уйдан чиқмаслик сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар