АсосийДунё

АҚШ Давлат департаменти 1300 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди

Давлат хизматчиларини ишдан бўшатиш жараёни 60 кун давом этади.

'АҚШ Давлат департаменти 1300 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди'ning rasmi

АҚШ Давлат департаменти 1300 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. 

Давлат департаментининг юқори мартабали ходимининг Associated Press агентлигига берган маълумотга кўра, идора 1107 нафар давлат хизматчиси ва АҚШ ҳудудида хизмат қилаётган 246 нафар дипломатик хизмат ходимига ишдан бўшатиш ҳақида билдиришномалар юбормоқда.

Агентлик кўздан кечирган Давлат департаментининг ички ҳужжатига кўра, дипломатик хизмат ходимлари билдиришнома олгач дарҳол 120 кунлик маъмурий таътилга чиқарилади, шундан сўнг улар расмий тарзда ишдан бўшатилади. Давлат хизматчиларининг кўпчилиги учун эса ишдан бўшатиш жараёни 60 кун давом этади.

АP келтирган билдиришномада қайд этилишича, Давлат департаменти “ички фаолиятни оптималлаштириб, диққатни дипломатик устувор йўналишларга қаратмоқда”.

"Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери унинг маъмурияти давлат хизматчилари сонини қисқартириш ишларини олиб бормоқда. Бироқ ишдан бўшатилган айрим ходимлар июн ойида ўз ишига оммавий равишда тиклана бошлаган", дея ёзмода The Washington Post.

    Бошқа янгиликлар