АсосийЖамият

Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб “свет” учун пул тўлолмайди

Бу тартиб чиқиндини олиб кетиш хизмати учун 2025 йил 1 июлдан бошлаб шаклланган қарздорликка тааллуқли бўлади.

'Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб “свет” учун пул тўлолмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов 2025 йил 1 августдан бошлаб электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади. Бунда, чиқиндидан қарздор истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилолмай қолади.

Бу янги тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтиришга қаратилган қонун 2025 йил 7 мартда қабул қилинган эди.

Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.

Сўнгра чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали SMS хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 кун қарздорликни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим.

SMS юборилганидан кейин абонент 5 кун ичида қарзини тўламаса, электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Бу чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан, автоматик тарзда ечилади.

Бу тартиб 2025 йил 1 июлдан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 1 августидан бошлаб қўлланади. 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди.

“Шу ўринда, санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади! Агар абонентларга санитар тозалаш хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилмаса кўрсатилмаган кунлардаги хизматлар учун тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳурматли абонентлар, сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда: Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “1205” қисқа рақамига 24/7 режимда мурожаат қилишингиз мумкин”, – дейилади агентлик ахборотида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Зомин қозон патири” патентланди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 19:41

    “Зомин қозон патири” патентланди

    Патир Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди.

    'Тошкентдаги боғчада 2 ёшли бола ўлдириб қўйилди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 19:21

    Тошкентдаги боғчада 2 ёшли бола ўлдириб қўйилди

    Тарбиячи ва услубчи болани 3 кун давомида қийнаб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани айтилмоқда.

    'Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 12:09

    Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди

    Текширув ортидан 978 қути дори мусодара қилинган.

    'Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 11:52

    Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди

    У нафас олишда қийналаётгани учун Самарқанд вилояти марказий шифохонасига борган.

    'Кичик Чимён тоғида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 10:13

    Кичик Чимён тоғида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    '6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 19:14

    6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди

    Ёлғон чақирув келиб тушган энг кам ва энг кўп вилоятлар аниқланди.