Жорий йилнинг 7 май куни соат 20:10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда yhxbb.uz хабар берди.
Ҳодиса Олтинсой МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида 1972 йилда туғилган М.А. томонидан содир этилган. У “Нексия” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб қзйган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Бу йўлда қаршисидан келаётган 1990 й.т. Ш.Н. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобусга келиб урилган.
Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 48 ёшли М.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 1976 йилда туғилган М.У., 1976 йилда туғилган Р.М. ҳамда “Isuzu” русумли автобус йўловчиси 1997 йилда туғилган М.Р. тан жароҳати олгани туфайли шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Беруний тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибати албатта ноҳушлик, йўқотиш билан тугайди. Шу боис барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га тўлиқ амал қилиш сўралмоқда.