АсосийЖиноят

Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган “Т.Й.” масъулияти чекланган жамияти электр қувватидан ҳисоблагичдан ташқари уланиб фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспексия” вилоят бошқармаси хабар берди.

Тегишли идоралар — “Ўзенергоинспексия” ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида корхонанинг электр қурилмалари ҳисоблагичсиз равишда тармоққа улангани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ноқонуний уланиш оқибатида давлатга 2 миллиард 207 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар