АсосийМаданият

Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди

Орденни Россия Маданият вазири Ольга Любимова топширди.

'Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга кеча, 29 май куни Россия Федерациясининг “Дўстлик” ордени топширилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди. 

Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” форумлар саройида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қуйи комиссиясининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Россия Маданият вазири Ольга Любимова иштирок этди.

Фаррух Зокировга орденни Россия Маданият вазири Ольга Любимова топширди. 

Қайд этиш жоиз, “Дўстлик” ордени Россияда 1994 йил баҳорида таъсис этилган. У Россия ва чет эл фуқароларига халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун берилади.

Маълумот учун, 78 ёшли Фаррух Зокиров бир вақтнинг ўзида 7 та – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия, Татаристон ва Бошқирдистоннинг халқ артисти ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 18:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

    'Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди'ning rasmi

    Маданият 01.12.2025 19:34

    Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди

    Миллий статистика қўмитаси тегишли маълумотларни тақдим этди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 23.11.2025 13:47

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди

    Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди'ning rasmi

    Маданият 22.11.2025 16:27

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди

    Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири ҳисобланади.

    'Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Маданият 14.11.2025 13:04

    Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди

    Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.

    'Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади'ning rasmi

    Маданият 10.11.2025 11:18

    Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади

    2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўланадиган контрактнинг 30 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.