АсосийShou-biznes

ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ: 65 ДАВЛАТДАН 320 ДАН ЗИЁД ИШТИРОКЧИ

Самарқандда “Шарқ тароналари” ўнинчи халқаро мусиқа фестивалига кўрилаётган тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ҳар гал фестивалнинг ўзига хос мазмун-моҳият касб этиши ва тадбирларнинг юқори савияда ўтказилиши боис “Шарқ тароналари”да қатнашиш истагини билдираётган мусиқа ва санъат намоёндалари сафи тобора кенгайиб бормоқда Дастлабки фестивалда 31 давлат вакиллари Регистонда ўз санъатини намойиш этган бўлса, бу гал 65 давлатдан 320 дан зиёд иштирокчи келиши кутилмоқда. Португалия, Маврикия, Бутан, Коста-Рика, Мали, Перу, Эквадор давлатлари вакилларининг илк бор фестивалда қатнашиши кутилмоқда. 

Фестиваль ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётгани туфайли унда мазкур халқаро ташкилот раҳбарларининг расмий меҳмон сифатида иштирок этиши анъанага айланган. Хусусан, 2013 йилги фестивалда ЮНЕСКО Бош директори Ирина Бокова қатнашган эди. 

Матбуот анжуманида фестивалга тайёргарлик доирасида Самарқанд шаҳрида меҳмонларни кутиб олиш ва уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш, юқори сифатли замонавий хизматлар кўрсатишга кўрилаётган тайёргарлик, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. 
 

    Бошқа янгиликлар