АсосийShou-biznes

Лола Йўлдошеванинг лицензияси тугатилди

Хонанда Лола Йўлдошевага "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан берилган лицензия 14 июлдан эътиборан тўхтатилди, бу ҳақда мухбиримиз Қамариддин Шайхов хабар беради. 

Бирлашма хонанда томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 14 июлдан тугатилганлигини маълум қилади.

Йўлдошева айни дамда сафарга жўнаб кетган. Воқеалар ривожини "ДАРАКЧИ"да кузатиб боринг! 

    Бошқа янгиликлар