my5
all

Чортоқдаги каналдан оқиб кетаётган аёл жасадининг шахси аниқланди (видео)

ЖАМИЯТ 20.05.2020, 18:18
11969
Чортоқдаги каналдан оқиб кетаётган аёл жасадининг шахси аниқланди (видео)

Сал аввал, Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи каналдан аёл кишининг жасади оқиб кетаёганлиги тасвирланган видеоёзув тарқалгани ва бу бўйича текширув бошлангани ҳақида хабар қилган эдик. 

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг "darakchi.uz"га маълум қилишича, аёлнинг шахсига аниқлик киритилди. 

Келтирилишича, Чортоқ туман ИИБ Навбатчилик қисмининг 2020 йил 20 май куни  соат 11:00ларда берган хабарига кўра, шу куни соат 10:30ларда Чортоқ туман, Комиллик МФЙ, Яхши ният кўчасидан оқиб ўтган Катта Наманган каналидан ёши тахминан 20-22 ёшлар атрофида шахси номаълум аёл кишининг жасади ташқи тан жароҳатларисиз топилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу топилган шахси номаълум аёл киши жасади Чортоқ тумани, Тенгдош МФЙ яшаган 2000 йилда туғилган О.С. эканлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига Чортоқ туман прокуратураси ва ИИБ ҳодимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.  

Марҳумани ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.  

Янгиқўрғон туманлараро СТЭБнинг 20.05.2020 йилдаги дастлабки маълумотига кўра, марҳумани ўлими юқори нафас йўлларини суюқлик (сув) билан беркилиши, обтурацион асфикция асорати ўпка мия шиши сабаб бўлганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Чортоқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° облачно с прояснениями
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49