1

Шуҳратбек Абдураҳмонов ваъдасига биноан сирдарёлик аёллар Андижонда дам олмоқдалар (фото)

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 11:26
Шуҳратбек Абдураҳмонов ваъдасига биноан сирдарёлик аёллар Андижонда дам олмоқдалар (фото)

Аввалроқ, “Сардоба“ сув омборида юзага келган тошқин оқибатларини бартараф этишда яқиндан кўмак бериш мақсадида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги 800 нафар қурувчилар Сирдарё вилоятига етиб келгани ва Шуҳратбек Абдураҳмонов 200 нафар сирдарёлик аёлни Андижондаги сиҳатгоҳга дам олишга юборгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Хонобод сиҳатгоҳи”да даволанаётган Сирдарёлик хотин-қизлар  Хонобод шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди. Махсус дезинфекцияланган автобусларда санитария гегиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган бу саёҳат давомида аёллар "Хон тех" тикувчилик цехида бўлишди, у ерда меҳнат қилаётган Андижонлик аёллар билан суҳбатда бўлиб, замонавий тикувчилик дастгоҳларда иш юритиш сирлари ҳақида маълумот олишди.

Маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаёти ҳақида тушунчага эга бўлишлари учун хонадонлардаги ҳар бир қаричдан унумли фойдаланиб, томорқасида етиштираётган деҳқончилик маҳсулотлари ўзининг рўзғорини ва бозорни маҳсулот билан тўлдираётган уй бекалари билан суҳбатда бўлишди, тажрибаларини ўртоқлашишди.

Саёҳат сўнгида “Фозилмон ота” зиёратгоҳида бўлиб, зиёратгоҳнинг тарихий ва қадимий жойларини айланиб ўзига хос тушунчалар олишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1