my5
all

Коронавирусга қарши вакцина биринчи бўлиб АҚШда яратиладими ёки Хитойда?

ДУНЁ 25.05.2020, 16:59
730
Коронавирусга қарши вакцина биринчи бўлиб АҚШда яратиладими ёки Хитойда?

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт ОʼБрайен маълум қилди.  

Meet the Press дастурида маслаҳатчига Хитой коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина ишлаб чиқариши мумкинми, деган саволига, “менинг фикримча, Америка биринчи бўлади“,-деб жавоб қайтарган.

Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, АҚШда ҳозиргача вирус юқтирганларнинг сони 1,6 миллион кишига етган ва 97 минг ҳолатда ўлим қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра, дунё бўйича 5,1 миллиондан зиёд киши инфекцияга чалинган, қурбонлар сони 333 минг кишидан ўтган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49