АсосийJamiyat

“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”

Мустақиллик солномаси

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз Истиқлол йилларида эришган ютуқларини яна бир бор кўздан кечиришни мақсад қилдик ва бу борада Юртбошимизнинг куни кеча нашрдан чиққан “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асарларини дастуриламал қилган ҳолда ундаги факт ва рақамлардан фойдаланишга қарор қилдик.

Иқтисодиёт

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг чет мамлакатларидан қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 15 фоиздан ошмайди. Ваҳоланки, баъзи давлатларда бу кўрсаткич 150 фоиздан ҳам ортиқни ташкил қилади.

Жаҳон миқёсидаги глобал иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли давлатлари қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келмоқда.

Мустақил тараққиёт йилларида Ўзбекистонимизнинг иқтисодиёти 5 каррадан кўпроққа ўсди.

Мустақиллик йилларижа Ўзбекистон тараққиёти учун йўналтирилган инвестициялар ҳажми 190 миллиард доллардан ошди ва бу маблағнинг 65 миллиард доллардан зиёдини ҳорижий инвестициялар ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги

Бугунги кунда амалга оширилаган чора-тадбирлар натижасида 1 миллион 700 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

Мелиорация ишлари амалга оширилган экин майдонларида пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 2-3 центнер, бошоқли дон экинлари бўйича эса 3-4 центнерга ошган.

Ижтимоий ҳаёт

1991 йилда ммлакатимиз аҳолиси 20 миллион 500 минг киши эди. Мустақиллик йилларида халқимиз 1,5 карра ўсди ва 31 миллион 500 минг кишига етди.

Аҳолининг даромади истиқлол йилларида 9 баробар ошган, одамларимизнинг ўртача ёши 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга узайган.

Мустақиллик йилларида уй-жой билан таъминланиш даражаси, жон бошига ҳисоблаганда, 12,4 квадрат метрдан 15,4 квадрат метрга ошди. Уй-жой фондининг деярли ҳаммаси хусусий мулкка ўтказилди.

Ўтган асрнинг 90-йилларида юртимизда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 14,1 фоизни ташкил қилган бўлса, мана шундай кенг кўламли амалий ишларимиз ҳисобидан бугунги кунда бу кўрсаткич 25 фоизни ташкил этмоқда.

Энг кўп ва энг кам даромад оладиган аҳоли ўртасидаги фарқ 2000 йилдаги 53,3 баробардан бугунги кунда 7,8 баробарга тушди.

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизга яқини, яъни 16 миллионга яқин одам қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда, қишлоқларимизда ҳар йили 150 мингдан зиёд янги оила вужудга келяпти.

Ўзбекистонда 2 миллионга яқин фарзандларимиз, шу жумладан, 840 мингдан  ортиқ қиз болалар спортнинг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

Ўзбекистонда ёшларнинг, мисол учун 30 ёшга кирганларнинг улуши тахминан 60 фоизни ташкил этади.

Ҳар йили мамлакатимизда 1 миллионта иш жойи ташкил этилмоқда. Шунинг 60 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил этилаётгани.

2009-2014 йилларда 136 та янги янги мусиқа ва санъат мактаби қурилди.

Транспорт ва йўл

Сўнгги йилларда қарийб 2 минг километр автомобиль йўллари, хусусан, Ўзбекистон миллий автомагирали таркибига кирадиган 1,5 минг километр узунликдаги йўл тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди.

Темир йўл соҳасида 342 километр узунликдаги янги “Навоий-Учқудуқ-Нукус-султонувайстоғ” ва 223 километрлик “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” тармоқлари барпо этилди, 550 километрдан зиёд темир йўл линиялари электрлаштирилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 27 та русумдаги юк ва енгил автомобиллар, автобуслар, минивэнлар ҳамда 15 турдаги замонавий қишлоқ хўжалик техникалари  ишлаб чиқарилмоқда.

Мустақиллик йилларида аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланиши 3,5 марта ошган. Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги ҳар 2-оила юртимизда ишлаб чиқарилган шахсий автомобилга эга.

Ҳудудлар мисолида

Андижон вилоятида бугунги кунда 21 мингга яқин кичик бизнес субъекти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ялпи ҳудуди маҳсулотдаги улуши 59 фоиздан зиёд, меҳнат билан банд аҳолининг 84 фоизи, яъни 1 миллион 45 мингдан ортиқ киши айни шу соҳада ишлаб даромад топмоқда.

Бухоро вилоятида кейинги етти йилнинг ўзида 9 миллиард 500 миллион доллар ҳажмида инвестиция киритилди.

Самарқанд вилоятида бугунги кунда 13 мингга яқин кичик бизнес субъекти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ҳудудий маҳсулотдаги улуши 77 фоизни ташкил этмоқда.

Сирдарё вилоятида 6 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда.

Гулистон шаҳрида сўнгги вақтда 380 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хоразм вилоятида сўнгги йилларда барқарор ривожланиш сураътлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 1,8 баробар, саноат маҳсулотлари ҳажмининг 2,3 марта ўсишга эришилди.

Тошкент шаҳрида сўнгги етти йилда 60 миллиард 500 миллион сўм миқдорда инвестиция жалб қилинди.

ДУНЁ ЭЪТИРОФИДА

Мамлакатимиз таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга йўналтирилаётган йиллик ҳаражатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этаётгани ва бу соҳанинг давлат бюджети ҳаражатларидаги улуши 35 фоиздан зиёд экан бугунги кунда БМТ, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда.

БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида ташкил этилган “Бутунжаҳон бахт индекси”нинг янги рейтингида Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонада, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида эса биринчи ўринда қайд этилди.

Буюк Британиянинг нуфузли “Экономист” журналининг эътироф этишича, Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатидан дунё рейтингида 140 та шаҳар орасида 58-ўринни эгаллайди. (Маълумотларга кўра, Ер юзида бир миллиондан ортиқ шаҳар мавжуд – таҳр)

Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли «The Huffington Post» нашри томонидан Самарқанд шаҳри “Дунёнинг албатта бориб кўриш керак бўлган 50 шаҳри” рўйҳатига киритилгани ва бундай эътирофга эришишда ҳам МДҲ мамлакатлари ўртасида Ўзбекистон ягона экани эътиборга сазовордир. 

    Бошқа янгиликлар