1

Тошкентда ҳайдовчининг қонунбузарлиги сабаб йўловчи вафот этди

ЖАМИЯТ 27.05.2020, 16:23
Тошкентда ҳайдовчининг қонунбузарлиги сабаб йўловчи вафот этди

Жорий йилнинг 26 май куни соат 20:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ТХАЙ-Қумариқ кўчалари чорраҳасида  1969 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Қ. (эркак) “Нексия-2” сини бошқараётиб, асосий йўлдан келаётган, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи И.Э. (эркак) бошқарувидаги “Тико” ни ўтказиб юбормасдан ҳаракатланганлиги оқибатида тўқнашув содир этган.  Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, “Нексия-2” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1981 й.т. А.Қ. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

“Тико” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.Э. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирғали тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1