Карантин даврида нотариус орқали квартирани сотиб олиш ва сотиш тўғрисида гувоҳнома олсам бўладими?
АОКА штабига келиб тушган ушбу саволга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева қуйидагича жавоб берди:
"Албатта, олсангиз бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра, нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган."