АсосийDunyo

АҚШ президенти ижтимоий тармоқларни тартибга солишга қарор қилди

'АҚШ президенти ижтимоий тармоқларни тартибга солишга қарор қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш бўйича махсус фармонни имзолади.

 Фармонга кўра, ижтимоий тармоқлар маъмуриятининг чоп этилган контент — пост, фото, видео, шарҳларни бошқариш имконияти чекланади.

Энди ушбу ҳужжат асосида, 1996 йилда қабул қилинган "Коммуникацияларда одоб-ахлоққа риоя қилиш тўғрисида"ги  Актнинг 230-моддасини амалда қўлланиши ўзгариши мумкин.

Натижада фойдаланувчилар томонидан эълон қилинган материаллар учун энди Twitter ёки Facebook жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлади.

1996 йилдаги норматив манбага мувофиқ ижтимоий тармоқларга — ноширлар сифатида эмас, "ахборот платформаси" сифатида қаралар эди, яъни улардан постлар мазмуни учун жавобгарлик соқит қилинган эди.

 

    Бошқа янгиликлар