1

Airbus A321 экипажи музокараларининг тафсилотлари маълум қилинди

ДУНЁ 03.11.2015, 12:34
Airbus A321 экипажи музокараларининг тафсилотлари маълум қилинди

31 октябрь куни Мисрнинг Шарм-аш-шайх шаҳридан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига парвоз қилаётган,  «Когалымавиа» компаниясига қарашли  Airbus A321 лайнери ҳалокатга учради. 

Самолёт Гринвич вақти билан  04:13да ҳавога кўтарилганидан 23 дақиқа ўтиб, радар экранларидан йўқолган ҳамда Синай  яриморолига қулаган ва парчаланиб кетганСамолет дақиқасига 1,8 километр тезликда қулаган. Алоқа йўқолган пайтда у 10 минг километр баландликда, соатига 750 километр тезликда парвоз қиларди.

Унинг бортида асосий қисми россиялик сайёҳлардан иборат 217 нафар йўловчи, шулардан 25 нафари болалар ҳамда беш нафар экипаж аъзоси бўлган. 

Airbus A321 авиалайнерининг учувчилари ҳалокат вақтигача бортда носозликлар борлигини билишмаган, бу ҳақда Қоҳирадаги манба «Интерфакса» хабар берди.

«Экипаж учувчиларнинг диспетчерлар билан сухбатлардан шуни билиш мумкинки, самолётнинг радар экранларидан йўқолишидан 4 дақиқа олдин самолётдаги ҳолат барқарор бўлган, экипаж диспетчерлар билан одатий тарзда мулоқотда бўлган ва бортдаги ҳеч қандай носозлик ҳақида хабар бермаган», — дейди агентликнинг сухбатдоши.

Манбанинг қўшимча қилишича, лайнернинг радар экранларидан йўқолишидан аввалги ёзувда «парвозга хос бўлмаган овозлар бўлган», аммо учувчилар ҳалокат сигналини беришмаган.

«Ёзувга асосланадиган бўлсак, бортдаги вазият тўсатдан юз бериб, парвоз экипажи учун ҳам кутилмаган бўлган», — дейди сухбатдош.

Ҳозирда Синай яримороли ҳудудидан топилган қора қути Миср, Россия ва Франция мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

Россия тергов қўмитаси мамлакат жиноят жиноят кодексининг 263 (ҳаво транспортидан фойданалиш қоидаларини бузиш) ва 238-модданинг 3-қисми (хавфсизли талабларига жавоб бермайдиган даражада хизмат кўрсатиш)га асосан жинои иш қўзғатган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1