АсосийShou-biznes

Ойбек ва Нигоранинг оила қуришлари маълум бўлди

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 21 ноябр куни оила қуришларини маълум қилишди. Айни дамда икки ёш тўйга тайёргарлик кўриш ишлари билан банд. Qalampir.uz сайтининг хабар беришича, тўй пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.

2005 йилдан буён биргаликда фаолият олиб бораётган Ойбек ва Нигора шу вақтга қадар тўй ҳақидаги саволлардан қочишар, ўртадаги ришталарни мухлислар ва халққа ошкор этишни исташмас эди. Бу орада “Уларнинг тўйи бўлиб ўтибди, Нигора бошқа кишига турмушга чиқибди” - деган гаплар ҳам тарқалишга улгурди. Шу каби саволларнинг барчасига тез кунда Ойбек ва Нигора билан бўлиб ўтадиган эксклюзив суҳбатда жавоб топасиз.

 

    Бошқа янгиликлар