1

Air France’нинг икки самолёти таҳдид сабаб йўналишини ўзгартирди

ДУНЁ 18.11.2015, 13:46
Air France’нинг икки самолёти таҳдид сабаб йўналишини ўзгартирди

АҚШдан Парижга парвоз қилаётган  Air France авиакомпаниясининг икки самолёти портлатиш таҳдиди сабабли манзилига етиб бора олмади.  Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Airbus A380 самолёти  бортда портловчи мослама борлиги ҳақидаги аноним қўнғироқдан сўнг қўнишга мажбур бўлган. Лос-Анжелес штатидан Солт-Лейк-Сити халқаро аэропортига учаётган самолёт бортида 497 нафар йўловчи бўлган.

 “Ҳуқуқ-тартибот органлари бундай таҳдидларга жиддий аҳамият қаратади ҳамда  худди шу тарзда жавоб қайтаради”, — деди Федераль қидирув бюроси агенти  Тодд Палмер. Унинг сўзларига кўра, полиция мазкур ҳолат бўйича тафсилотларни ўрганмоқда.

Худди шундай таҳдид сабаб  Вашингтондан парвоз қилган “Боинг 777” самолёти ҳам Канаданинг Галифакс шаҳри халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлган.  Бортдаги 297 нафар йўловчиларнинг барчаси эвакуация қилинган.

Darakchi.uz'ни Telegram'да кузатинг!

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1