1

Террорчилар боши учун 50 миллион доллар мукофот пули ваъда қилинди

ДУНЁ 18.11.2015, 13:52
Террорчилар боши учун 50 миллион доллар мукофот пули ваъда қилинди

Синай ярим оролида А-321 самолётини портлатишга алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумот учун  50 миллион доллар мукофот пули эълон қилинди.  Бу ҳақда “Вести.ru” хабар бермоқда.

Бу жиноятчиларни тутиш учун нафақат Россия, балки бутун дунё тарихида эълон қилинган энг йирик мукофот суммаси ҳисобланади.  Худди шу миқдордаги мукофот пулини АҚШ ҳукумати 1-рақамли террорист Усама Бен Лоденнинг боши учун берган эди.

Бундан олдин 2004-йилда Россия ҳукумати томонидан Шамил Басаев ва Аслан Масхадов сингари жиноятчиларни тутиш мақсадида 300 миллион рубль(ўша вақтдаги курс бўйича 10 миллион доллар) мукофот пули эълон қилинган эди.    

“Террористларни тутишга  кўмаклашувчи  маълумотлар тақдим этган шахсга 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот тақдим этилади”, ­­­­­—  деб хабар беради Россия Федерацияси Федераль хавфсизлик хизмати.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин самолёт бортида портлашни амалга оширган террористлар топилишини таъкидлаган. “Террористлар ер шарининг қайси бурчагига яширинмасин, биз уларни излашда давом этамиз” — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Шарм-эль-Шейх —Санкт-Петербург йўналишида  парвоз қилаётган самолёт авиалайнер бортида портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилиши натижасида  ҳалокатга учраган эди. Мазкур ҳалокат теракт сифатида баҳоланмоқда.

Ҳозирда Россия Федерацияси федерал хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур жиноятга алоқадор шахсларни қидириш бўйича чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда.

Darakchi.uz'ни Telegram'да кузатинг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1