1

ОАВ:Париждаги терактни 9 нафар террорчи амалга оширгани маълум бўлди

ДУНЁ 18.11.2015, 16:51
ОАВ:Париждаги терактни 9 нафар террорчи амалга оширгани маълум бўлди

Франция полицияси видеотасвирларни ўрганиш жараёнида Париждаги терактларда яна бир террорчи иштирок этганлигини аниқлади ва унга нисбатан қидирув эълон қилди. Бу ҳақда “Вести.ru” хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Франция пойтахтидаги терактларда 9 киши иштирок этган. Улардан 7 нафари ҳалок бўлган: 6 нафари ўзини портлатиб юборган, яна бир террорчи полиция томонидан отиб ўлдирилган. Террорчиликка алоқадор деб топилган яна икки киши қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 дан 15 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида мамлакат тарихида энг йирик теракт содир бўлди, унда қарийб 153 киши ҳалок бўлди.  

 

 

 .

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1