1

Франция бош вазири террорчиларнинг кимёвий қуролдан фойдаланиш хавфи мавжудлигини қайд этди

ДУНЁ 19.11.2015, 15:14
Франция бош вазири террорчиларнинг кимёвий қуролдан фойдаланиш хавфи мавжудлигини қайд этди

Франция бош вазири Мануэль Вальс террорчилар кимёвий ёки бактериологик  қуролдан ҳам фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлади.

Бош вазир Париж шаҳридаги терактлар муносабати билан эълон қилинган  фавқулодда ҳолатни уч ойга қадар чўзиш масаласи кўриб чиқиладиган Франция Миллий Кенгаши йиғилишида нутқ сўзлар экан, террорчилар томонидан кимёвий ва бактериологик қуролдан фойдаланиш хавфини ҳам четлаб ўтмасликни айтиб ўтди.  

Эслатиб ўтамиз, Париж шаҳрида 13 ноябрь куни  бир нечта давомли терактлар содир этилган эди. Номаълум кишилар томонидан шаҳардаги ресторанлардан бирида, Франция ва Германия терма жамоалари ўйини ўтказилаётган “Стад де Франс” стадионида бир нечта портлашлар юз берди.

Матчда Франция Президенти Франсуа Олланднинг шахсан ўзи иштирок этаётган эди. Терактлар оқибатида 129 киши ҳаётдан кўз юмди, 350 киши жароҳатланди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1