Рио-де-Жанейрода футбол ишқибози стадионга портловчи модда олиб киришга уринди

ДУНЁ 20.11.2015, 11:23
Рио-де-Жанейрода футбол ишқибози стадионга портловчи модда олиб киришга уринди

Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳри ҳарбий полицияси стадионга ярим килолик портловчи моддани олиб кирмоқчи бўлган “Коринтиас” футбол клуби фанатини қўлга олди.  Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Воқеа Рио-де-Жанейронинг "Васку-да-Гама" ва Сан-Паулунинг “Кориантианс”  клублари ўртасида бўлиб ўтаётган “Сау-Жануариу” стадиони яқинида содир бўлди.  Аниқланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари футбол ишқибозларини текширишнинг иккинчи босқичида шубҳали эркак кишини қўлга олди.

“Биз биринчи марта стадионга кириш жойида текшириш ишларини амалга оширдик. Бизда шубҳа уйғотган киши бошқа кириш йўлидан стадионга ўтиб кетмоқчи бўлди. Бу ҳолат тезда эътиборимизни тортди”, - деди полиция майори Силвиу Луис.

 

               

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1