1

Туркияда йирик терактнинг олди олинди

ДУНЁ 20.11.2015, 12:32
Туркияда йирик терактнинг олди олинди

Анқара хавфсизлик бошқармаси ходимлари 100 килограмм оғирликдаги нитрометанни қўлга туширишди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, портловчи модда сифатида қўлланилувчи бу модда Курдистон ишчи партияси экстремистларига тегишли бўлган.

Нитрометан баллонларга қуйилиб, Анқарадан 80 километр узоқликда жойлашган Пўлатли тумани ҳудудига кўмиб қўйилган.  

Сал аввал мамлакат ҳукумати Курдистон ишчи партияси аъзолари томонидан мазкур ҳудудда маълум миқдордаги портловчи модда кўмиб қўйилгани ҳақида огоҳлантирилган эди.  

Полиция гуруҳнинг Исмоил исмли аъзосини узоқ кузатишдан сўнг портловчи модда кўмилган жойни аниқлашга муваффақ бўлишди. У нитрометан жойлаштирилган баллонни қазиб олмоқчи бўлганида қўлга олинди. 

Эслатиб ўтамиз, 10 октябр куни Анқара шаҳрида Туркия тарихидаги энг йирик теракт содир бўлди. “Ислом давлати” гуруҳига алоқадор икки худкуш террорчи темирйўл вокзали олдида митинг уюштирган омма олдида ўзларини портлатиб юборди. Теракт оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалолк бўлди, 300 дан ортиғи жароҳатланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1