1

Янги Орлеанда икки шахс оммага қарата ўқ узди

ДУНЁ 23.11.2015, 11:19
Янги Орлеанда икки шахс оммага қарата ўқ узди

Янги Орлеандаги отишма оқибатида камида 16 киши шифохонага жойлаштирилган. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ҳодиса  22 ноябрь, якшанба куни кечқурун Bunny Friend маданият ва истироҳат боғи яқинида юз берган.  Боғ яқинида жойлашган майдончада 500 киши тўпланган бўлиб, мусиқий видеоклип суратга олинаётган эди. Бундан сал аввал ҳудудга яқин жойда чолғу оркестрининг  9 Times Second Line Parade паради ўтказилган эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра,  икки нафар қуролланган номаълум шахс  қўққисдан одамларга қарата ўқ уза бошлаган.

Отишма натижасида жароҳатланганлар шифохонага  етказилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1