1

Жаҳон банки: 2030 йилда қашшоқлар сони ортади

ДУНЁ 23.11.2015, 16:34
Жаҳон банки: 2030 йилда қашшоқлар сони ортади

Жаҳон банки берган маълумотларга кўра, бугунги кундаги иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар сабаб сайёрамизда 2030 йилга бориб, қашшоқлик даражаси янада ортиши мумкин.

Агар глобал исишга қарши етарлича чоралар кўрилмаса, яна 15 йилдан сўнг, Ер юзидаги қашшоқлар сони 100 миллион кишини ташкил этади.

Бугунги кунда Африка ҳамда Жанубий Осиё минтақаларида глобал исиш жуда катта талофатларга сабаб бўлаётир. Бу эса, нисбатан камбағалликда кун кечираётган ушбу ҳудудлар аҳолисини танг вазиятга тушириб қўймоқда.

Жаҳон банкининг баёнига кўра, глобал исиш ёғингарчилик миқдорининг камайишига, бу эса ўз навбатида ҳосилдорлик даражасининг тушиб кетишига сабаб бўлади. Ҳарорат ва сув тошқинларининг ортиши сабабли касаллик тарқалиши эҳтимоли ҳам ошади. Безгак, диарея, ривожланишнинг оқсаши  билан касалланиш даражаси 2030 йилда 5 фоизга, 2080 йилда 30 фоизга ортади. Бу эса, ишлаб чиқариш салмоғини ҳам кескин тушириб юбориши кутилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1