1

Афина бизнес марказида бомба портлади

ДУНЁ 24.11.2015, 10:30
Афина бизнес марказида бомба портлади

Афина марказидаги бизнес маркази киришида рюкзакда жойлашган таймерли бомба портлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Портлаш натижасида бино ойналари синиб кетгани айтилмоқда. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

 Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг аҳоли аҳоли гавжум қисми кўчалари ойна синиқлари билан тўлган.  Портлаш Греция парламенти жойлашган Синтагма майдони яқинида юз берган. Майдонга яқин жойда кўплаб  кафе, банк ва дўконлар жойлашгани айтилмоқда.  

Маҳаллий газеталардан бирига ушбу ҳудудга бомба ўрнатилгани ҳақидаги аноним хабардан кейин полиция воқеа жойига етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг сўзларига кўра, бомба Греция партизан гуруҳларидан бири томонидан портлатилган бўлиши мумкин. Ҳозирда мазкур ҳудуд ўраб олинган.  

 Бу бош вазир Алексис Ципрас фаолияти бошланганидан бери  илк портлаш эканлиги таъкидланмоқда.    

 Эслатиб ўтамиз, Ципрас шу йилнинг 21 сентябрида Греция бош вазири этиб тайинланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1