АсосийShou-biznes

Озодбек Назарбеков "кузатувимизда"!

Бизга маълумки, бугунги кунда аксарият санъаткорларимизнинг фан-клублари мавжуд. Санъаткорлар ўз фан-клуб аъзоларидан асосан ўзининг ижодий янгиликлари тарғиботчиси сифатида фойдаланишади. Аммо Озодбек Назарбеков бу борада ўз ёндашувига эга. Қандай дейсизми? Бу саволга жавобни ашаддий мухлисларини ўз қадрдонидай кўрадиган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг фан-клуб аъзоларининг фейсбукдаги саҳифасида муҳрланган қуйидаги суратлардан топамиз.

Маълумот учун: фан-клубнинг фейсбукдаги саҳифаси Ozodbek Nazarbekov - Zinnura Ishqibozlar KLUBI. Бу саҳифанинг 1000 дан ортиқ кузатувчиси бор.

ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ozodbek Nazarbekov - Zinnura Ishqibozlar KLUBIнинг 6 йиллик тадбиридан лавҳалар...

Озодбек Назарбеков қадрдонлар билан 

Озодбек Назарбеков ижоди билан бирга янги истеъдодларни қўллаб-қувватлашдан ҳам толмаяпти. Талабларга биноан “Интизорим” таронаси фан-клубнинг 6 йиллик аъзоси, янги созанда билан. 

Фан-клубнинг энг кичик аъзоси, ҳақиқий мухлис Фазлиддин. "Озодбек акамни ҳамма қўшиқларини биламан-у, фақат биттасини айтиб бераман" дея «шартнома» тузди-да, қўшиқни бошлади. 

Озодбек Назарбеков 100 нафар мухлиснинг ҳар бирига алоҳида эътибор. Санъаткорнинг дастхатлари билан совғалар топширилди

“Сочларимни майда ўриб қўйинг, ота!”

Дарвоқе, санъаткорнинг веб-саҳифаларини кузатаётганимизда бир суратга кўзимиз тушди, бу сизларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шунча ишидан ортган Назарбеков, қизалоғининг сочини ҳам майда кокил қилиб ўраб қўйишга вақт топибди. Қойил қолмасдан илож йўқ! 

    Бошқа янгиликлар