Россиянинг Москва шаҳри Ленинград кўчасида жойлашган уйларнинг биридаги ер ости автотураргоҳидан Mercedes-Maybach S синфи автомобили олиб қочилган. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
“Моддий зарар 7,9 миллион рублни ташкил этади”, — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Қонунларининг тегишли моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни Москва шаҳрида 5 миллион рубл баҳоланган Porsche Cayenne Turbo автомобили олиб қочилган эди.





