1

БМТ: Су-24 ҳодисаси терроризмга қарши кураш ишларни қийинлаштириши мумкин

ДУНЁ 24.11.2015, 21:02
БМТ: Су-24 ҳодисаси терроризмга қарши кураш ишларни қийинлаштириши мумкин

Россиянинг ҳарбий самолёти билан юз берган ҳодиса Сурияда терроризмга қарши кураш вазиятини мураккаблаштириши мумкин, дея маълум қилди БМТнинг Женевадаги расмий вакили Аҳмад Фаузи.

Россиянинг Су-24 самолёти РФ Мудофаа вазирлигининг таҳминларига кўра, ердан узилган ўқлар оқибатида қулаган. Туркия томони эса ҳаво чегара ҳудуди бузилганлигини айтмоқда.

"Мен Туркия томонидан уриб туширилган Россия самолёти воқеаси вазиятни қийинлаштириши мумкинлигидан ҳавотирдаман", — дейди Фаузи.

Бундан ташқари ҳозир Россия ТИВ россияликларга Туркияни тарк этишни тавсия этишмоқда. Шунингдек, Давлат Думаси Россия ва Туркия ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилишини талаб қилишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1