1

Путин ва Олланд “Ислом давлати”га қарши биргаликда курашишга келишиб олди

ДУНЁ 27.11.2015, 12:46
Путин ва Олланд “Ислом давлати”га қарши биргаликда курашишга келишиб олди

Икки давлат раҳбарлари кеча Москвадаги уч соат давом этган учрашувида “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Су-24 самолётининг уриб туширилиши бўлди. Томонлар бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Путин гап орасида Туркия ҳукумати ҳанузгача ҳолат юзасидан кечирим сўрамаганлигини ва ҳодиса тагига етиш мақсадини ҳам билдирмаганлигини айтиб ўтди.

Президентлар суҳбатни кейинги ҳафта Парижда ўтказиладиган Бирлашган миллатлар ташкилотининг иқлимга оид конференциясида давом эттиришини маълум қилди.

    



 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1