Пандемия шароитида дорихоналарда айрим препаратлар тақчиллиги, нархларнинг асоссиз оширилиши кузатилмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, реал вазиятни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти рейд тадбирларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Шундай тадбирлардан бирида ҳозирда дорихоналарда топиш қийин бўлаётган "Арбидол" дорисининг 1 қутиси норасмий 400-600 минг сўмдан сотилаётгани аниқланди.
Дори-дармон нархларини асоссиз оширганларга нисбатан чора кўрилмоқда.






