Spice Girls гуруҳининг собиқ иштирокчиси, модельер, футболчи Дэвид Бекхэмнинг рафиқаси Виктория Бекхэм 1-декабрь-Халқаро ОИТСга қарши кураш кунига махсус либослар коллекциясини яратди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Бекхэмнинг янги коллекциясидан футболкалар ва калит учун брелоклар ўрин олди. Улар 1 декабрдан бошлаб Лондондаги Виктория Бекхэм дўконлари сотила бошлайди. Оитсга қарши кураш акциясида дизайнер иккинчи марта иштирок этмоқда. 2014 йилда у ОИТСга қарши кураш рамзи бўлган қизил тасмали оқ футболкалар яратган эди.
Бекхэм кийим-кечаклардан ташқари парфюмерия маҳсулотларини ҳам яратиш билан шуғулланади. Унинг Intimately Beckham парфюмерия ишлаб чиқарувчи компанияси ҳам бор. Шунингдек,Виктория турмуш ўртоғи Дэвид Бекхэм билан dVb бренди остида эркаклар ва аёллар кийимлари ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ҳам яратади.





