1

Ўзбекистон халқаро кинофестивалда иштирок этади

ШОУ-БИЗНЕС 03.12.2015, 10:20
Ўзбекистон халқаро кинофестивалда иштирок этади

Ўзбекистон 12-15 декабр кунлари бўлиб ўтадиган “Қирғизистон – қисқа метражли фильмлар мамлакати” V Халқаро кинофестивалда иштирок этади. Бу ҳақда AKИpress ахборот агентлиги хабар беради.

Машҳур кинорежиссёр, сценарист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Али Ҳамроев фестиваль ҳакамлар ҳайъатига бошчилик қилади. Бундан ташқари, у фестиваль иштирокчиларига кинорежиссурадан маҳорат дарслари ўтади.

Бундан ташқари фестивалда қатнашадиган ишлардан бири ҳам ўзбекистонлик режиссёр Христина Белоусовага тегишли. Унинг ҳужжатли фильми фестивальга топширилган 300 та аризалар ичидан саралаб олинган.

Фестиваль тўртта номинацияда ғолибларни саралайди: «Энг яхши фильм», «Энг яхши режиссура», «Ҳакамлар ҳайъатининг махсус совғаси» ва «Томошабинлар эътироф этган фильм». 

Ғолиблар номи 15 декабрь куни эълон қилинади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1