Мутахассис вирус-блокаторлар, исириқнинг фойдаси, дорисиз даволаниш мумкинлиги ҳақида актуал саволларга жавоб берди

САЛОМАТЛИК 30.07.2020, 23:50
Мутахассис вирус-блокаторлар, исириқнинг фойдаси, дорисиз даволаниш мумкинлиги ҳақида актуал саволларга жавоб берди

Тошкент педиатрия институти масъул ходими Севара Убайдуллаева билан бўлган суҳбатда бугуннинг энг муҳим очиқ қолаётган саволлари ойдинлашди. Қуйида мутахассиснинг бу каби саволларга берган жавоблари билан танишасиз.

  • Блокаторлардан фойдаланиш самаралими?
  • Блокаторлар Японияда ишлаб чиқилган, уларнинг ишлаб чиқилиш мақсади турли хил бактерия ва вируслардан индивидуал ҳимояланиш бўлган. Блокаторлар инсон атрофидаги хавони ва тери қопламларини зарарсизлантиради деб ҳисобланади.  Улар турли хил шаклда бўлиб, автомашина учун, болалар учун, катталар учун ва хоналар учундир. Гель, спрей, портатив бейдж кўриниша ишлаб чиқилган. Уларни таркибидаги асосий восита хлорид натрия, буни ош тузи билан адаштирмаслик керак. Бу блокаторлар хақида олим ва шифокорларни фикрлари қарши бўлиб, хаттоки Россия Федерацияси олимлари ўз мақолаларида хеч қандай самара бермаслиги фикрини келтиришган ва асослашган. Шу билан бирга, мазкур блокаторларни япон олимлари ишлаб чиққан бўлсада, улар бу блокаторлардан инфекцион касалликлар профилактикасида кенг фойдаланишни тавсия этмайдилар деб ёритишган. Шу боис, бугунги кунда короносирус профилактикасида блокаторлардан фойдаланиш ўз самараси бермаслигини билдириб, буларга ишониб қолиб касаллик зўрайишидан ҳимояланишингиз сўралади/

 

  • Касаллик енгил кечаётганида дори воситларисиз даволаш билан организм касалликни ўзи енгиб чиқиши мумкинми?
  • Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган ахолининг 80 %ида касаллик симптомларсиз дейиладиган енгил кечувида ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган ва фаолият юритади.  Бу ҳолатларда иммун тизимни қўллаб туриш мақсадида, шахсий гигиена қоидаларига ва карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Яъни, бу – томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига 8 мартадан кам бўлмаган холда. Кунига 3-4 литр суюқлик ичиш. Соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабазвотлар истеъмол қилиш, С-витаминига бой маҳсулотларни – лимон, наъматак, малина-чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш. Шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва  машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

 

  • Гўдаклар ниқоб тақишларига қаришилик қилишади. Бунда қандай тавсиялар берасиз?
  • Ха,  бу тўғри, илк ёшдаги болалар ва гўдакларга ниқобларни тақиб бўлмайди. Агарда оилада кимдир короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган бўлса, шу билан бирга унда ПЦР тести ижобий кўрсаткичга эга бўлса, албатта катталар ниқобларни тақиб юришлари зарур ҳамда максимал равишда онани ҳам болани ҳам бу бемордан ажратиш керак, яъни бошқа хонага ёки бошқа уйга ўтказиш керак. Бу билан бирга она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, яъни қўлларни 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиш, ниқоб тақиш каби шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилган тарзда давом эттириши мумкин.

 

  • Исириқ ҳақида ҳақида қандай фикрдасиз?
  • «Исириқ» борасида, бу ўсимлик профилактика воситаси сифатида биз 100% ўтказилиши керак бўлган тадбир деб айта олмаймиз, лекин уни қўллашни тавсия ҳам қиламиз, чунки биз бу ўсимлик ҳақида биламиз. Аммо илмий асосланган маълумотларга эга эмасмиз. Шунга қарамай, шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки, бу ўсимликни профилактика воситаси сифатида Абу Али Ибн Сино бобомиз ва ўрта-асрларда яшаб табобат билан шуғулланган олимлар, исириқ тутуни юқумли касаллик билан касалланган бемор хонадони хавосини инфекциядан тозалаш мақсадида тавсия этишганлиги ва бу ўз самарасини берганлиги ҳақида асарларда ёзилган. Исириқни тутатиш бизга авлоддан авлодга ўтиб келиб, бизни ота-боболаримиз ҳам хоналарни турли хил инфекциялардан тозалаш мақсадида бу ўсимликни тутунидан фойдаланишган. Шифокор бўлиб туриб, бундай ҳолатларда, хонадонларда исириқ тутатиб туриш маълум бир қадар хоналарни тозалаши мумкин, лекин тутунни хонадонлардан чиқариб туриш ҳам талаб этилади, кунига 2-3 марта хоналарни шамоллатиш билан. Амалиётда ва кўпгина мақолаларда “Исириқ”нинг тутуни баъзи одамларда бош оғриғини келтириб чиқаради деб ёзилган. Баъзи адабиётларда эса туғруқ даврига яқин хомиладорларда бу тутунни хидлатишни салгина ҳавфли томони, яъни бачадон мушакларини қисқаришини кучайтириб, туғруқ вақтини олдин юзага келтириши ёзилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1