Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Аммо бу ҳақда ҳозирча расмий хабар берилгани йўқ. Шерзод Қудратхўжаев Карим Камоловнинг оила аъзолари билан гаплашгани ва бу хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қилди. Ҳокимнинг оила аъзолари бундай хабарлар беморнинг аҳволига ёмон таъсир қилишидан хавотирда эканликларини билдиришган.
Айни вақтда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Бухорода бўлиб турибди. Бу ҳақда Қалампир ёзмоқда.
Вилоятда Бош вазир раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказиляпти. Йиғилиш мавзуси ҳозирча номаълум.
Арипов бошчилигидаги йиғилишда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов иштирок этмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Карим Камолов коронавирусга чалингани 30 июль куни маълум бўлганди. Кейинроқ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов коронавирусга чалинган амалдорларнинг аҳволи яхши эканини маълум қилганди.






