АсосийSport

Тошкентда замонавий ўқ отиш ўқув-машғулотлар базаси очилди

'Тошкентда замонавий ўқ отиш ўқув-машғулотлар базаси очилди'ning rasmi

Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасига қарашли ўқ отиш спорти ўқув-машғулотлар базасининг тантанали очилишида Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Мудофаа вазирлиги спорт марказининг номдор спортчилари, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси вакиллари ҳамда спорт фахрийлари иштирок этди.

Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатимизда ўқ отиш спорти билан ҳозир кунда 3 700 нафарга яқин ўғил-қиз мунтазам шуғулланиб келмоқда, шундан 800 нафарга яқини хотин-қизлардир. Уларга 136 нафар тренер ўқ отиш спорти сир-асрорларини ўргатиб келаётган бўлса, юртимизда мавжуд ТИРлар, яъни ўқ отиш мажмуалари 122 тани ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар