Депутат Расул Кушербаев сайловчилар нега Конституция асосидаги қонунларимизга энг керакли вақтларда амал қилинмайди, деган савол билан кўп мурожаат қилишади дея пост қолдирди. Шунингдек, бу борадаги мулоҳазалри билан ҳам ўртоқлашди.
Бугун бу саволга жавоб топиляпти. Чунки Конституцияга амал қилинишини назорат қилиб бориши керак бўлган Конституциявий суднинг ўзи кўп вақтдан буён Конституция асосидаги қонунга амал қилмай ҳаммага «юксак намуна» бўлаётган экан. Эҳҳ, мана қаердан келади қонунларни менсимаслик.
Бу ёқда Конституция қабул қилинган байрам санаси яқинлашиб келяпти, бу ёқда эса фахримиз, ғуруримиз Конституция ва қонун баъзилар учун номига ёзилган, амал қилинмайдиган бир парча қоғозга айлантириляпти. Халқ иродаси, давлатчилик рамзини оёқ ости қилишга кимнинг қанчалик ҳаққи бор?
Буни Конституциявий суд билса керак. Ва шу билан халқни қайси кунида яраб ёнида турганини ҳам билади.
Айтганча, бу фикрларни мен оддий қоғоз парчаси эмас, мен учун ҳақиқий ишонч ва суянч ҳисобланган Конституция ва қонунларда берилган ҳуқуқимдан фойдаланиб айтяпман,
-фикрларини якунлаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати






