Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синов (онлайн тест)ни ўтказиш жорий йилнинг 5-6 сентябр кунларига белгиланди.
Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, карантин чекловлари сабабли белгиланган муддатларда махсус (онлайн тест) синовларда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан етиб кела олмаслиги тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан кўплаб мурожаатлар (жумладан, оғзаки) келиб тушмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:
- белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган аммо хорижий давлатлардан етиб кел олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда иштирок эта олмайдиганлар учун октябр ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади.






