АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ 800 дан зиёд психотроп дориларни ноқонуний сақлаб келаётганларни аниқлади

'Тошкент шаҳар ИИББ 800 дан зиёд  психотроп дориларни ноқонуний сақлаб келаётганларни аниқлади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари психотроп моддаларни ноқонуний сақлаш фактларни аниқламоқда. Ҳусусан, 2 сентябрь куни Мирзо-Улуғбек туманида олиб борилган психотроп моддаларни ноқонуний сақланиши ва савдосининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар даомида 36 ёшли Ровшан О. қўлга олинди. Унинг ёнидан 7 та таблетка “Трамадол” топилиб, олиб қўйилди. Ровшаннинг кўрсатмалари асосида 35 ёшли муқаддам судланган Нодиржон И. қўлга олинди. Ундан 49 та конвалюта (440 та таблетка)  “Трамадол” топилди. Нодиржоннинг кўрсатмалари орқали 49 ёшли Саидхон К. қўлга олиниб, унинг ёнидан 36 конвалюта (360 та таблетка) “Трамадол” топилди. Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга йўналтирилди.

 

    Бошқа янгиликлар