5 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги ҳамда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатилган алоқа воситаларини 100-200 АҚШ доллардан сотаётган 29 ёшли У. исмли шахс аниқланди.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси абитуриентларни тест синовларида фойдаланиш тақиқланган буюмларни ўзлари билан имтиҳонга олиб кирмасликка чақирмоқда.






