Аввал хабар қилинганидек, 14 сентябрь куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган эди.
Республикамизда пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йили гибрид тарзда ташкил этилиши ҳамда мактабларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич очилиши белгиланди.
2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган бўлсада, мактаблар санитария-гигиена талабларига жавоб беришига қараб, санитария эпидемиология ва осойишталик маркази хулосаларига кўра маҳаллий Кенгашларнинг қарори асосида очилади.
Мактабда ўқувчилар ва ота-оналарнинг тўпланиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида мактаб маъмурияти “Президент совғалари”ни тарқатишни босқичма-босқич ташкил этиши мумкин. Яъни, “Президент совғалари” айнан 14 сентябрь куни эмас, вазиятга қараб, баъзи мактаблар кечроқ очилса кечроқ топширилиши мумкин, дея маълум қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.






