АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Қозоғистондан кириб келадиган циклон республикамизнинг шарқий туманлари об-ҳавосига таъсир кўрсатади

'Дам олиш кунлари Қозоғистондан кириб келадиган циклон республикамизнинг шарқий туманлари об-ҳавосига таъсир кўрсатади'ning rasmi

Ўзгидромет маълум қилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Жанубий Қозоқистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон республикамизнинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади.

 Бундай синоптик вазият натижасида бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларига қисқа муддатли ёмғир, тоғолди ва тоғли туманларда момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

Эртага ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.

Якшанба куни мамлакатимиз ҳудуди устидаги жануби-ғарбий оқимлар об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлишини белгилайди.

Дам олиш кунларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ  атрофида бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан озгина – 1-2 даражага пастдир, деб маълумот беришмоқда синоптиклар.

Эртага республика бўйлаб қуйидаги об-ҳаво кутилмоқда: 

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
 

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 28-30° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

 

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар