АсосийJamiyat

Музработда ҳашар йўли билан қурилган янги масжид очилди

'Музработда ҳашар йўли билан қурилган янги масжид очилди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Музработ туманида «Дўстмуҳаммад бобо» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имоми Саййид Алиакбархон Сайфиддинов, Юнусобод тумани бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иштирок этди ва масжиднинг янги биноси очилиши билан муборакбод этди.

Масжидда илк жума намози ўқилиб, унинг қурилишига ҳисса қўшганлар ҳаққига дуо қилинди.

Маълумот берилишича, ушбу масжид икки ярим йилдан зиёд вақт давомида, халқ ҳашари йўли билан қурилган. 1500 кишилик сиғимли жоме масжидга мамлакатимиздаги воҳалик олим, марҳум Дўстмуҳаммад Охун домланинг номи берилган.

    Бошқа янгиликлар