АсосийJamiyat

РИНИАТМга янги директор тайинланди

'РИНИАТМга янги директор тайинланди'ning rasmi

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди. Бу ҳақда ССВ расмий канали хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш,  етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан  ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.  

Саидахон Миррахимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар