АсосийJamiyat

Маҳаллий кенгашларнинг ўз котибияти бўлади

'Маҳаллий кенгашларнинг ўз котибияти бўлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. 

Қонунга кўра, эндиликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қонун бугундан кучга кирди

    Бошқа янгиликлар