АсосийJamiyat

Сирдарёда илк фермер хўжалиги йиллик режани ортиғи билан бажарди

'Сирдарёда илк фермер хўжалиги йиллик режани ортиғи билан бажарди'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Айни кунларда вилоятимизда пахта далаларида йил – ўн икки ойлик фидойи меҳнатлар эвазига бунёдга келган ҳосилни йиғиб-териб олиб, давлат хирмонига топшириш учун ҳаракат қилган фермер хўжаликлари хирмони кун сайин юксалмоқда.

Боёвут туманида фаолият юритаётган “Нурулло Юлдуз фаёд” фермер хўжалиги аъзолари йиллик давлатга пахта топшириш режасини ёруғ юз билан адо этдилар.

Мазкур хўжаликда кўкламда 21,3 гектар ерга пахта экилган эди. Бир текис униб чиққан ниҳоллар сифатли парвариш қилиниб, мўл ҳосил бунёдга келишига эришилди.

Пахта даласининг ҳар бир гектаридан 25,4 центнердан ҳосил олиниб шартномадаги 54,1 тонна ўрига 58,5 тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб олишга муваффақ бўлдилар ва бу режага нисбатан 108,2 фоизни ташкил этади.

 

    Бошқа янгиликлар