АсосийJamiyat

Андижондаги бозорда рашк туфайли жанжал келиб чиқди. Жароҳатланганлар бор

'Андижондаги бозорда рашк туфайли жанжал келиб чиқди. Жароҳатланганлар бор'ning rasmi

2 сентябрь куни соат 12:00 да 37 ёшли Б.Т., шаръий турмуш ўртоғи Н.Ў., ни рашк қилганлиги сабабли, Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ да жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида 31 ёшли Х.Х., билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида ёғочга қотирилган ўткир тиғли жисм билан Х.Х., ни бир маротаба уриб, унга ҳаёт учун “оғир” бўлган тан жароҳати етказган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар